Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ни эса шундай тафсир қилардилар: «Жоҳилият аҳли одати бўйича бирортаси сафарга чиқмоқчи бўлса (омад синаб кўриладиган ўйин) найзасини оларди ва: «Бу сафарга чиқишимга буюряпти» дер, агар сафарга чиқса, яхшиликка дуч келиши мумкин эди. Иккинчи найзани олиб: «Бу сафарга чиқмасликни буюряпти» дер, сафарга чиқса бирон кўнгилсизликка учраши мумкин, иккала найза орасида эса насибасиз найза бўларди. Оллоҳ бу ишдан қайтарди». Саҳобалар бундай тафсирга қўшимча қилишни истасалар, оятнинг нозил бўлиш сабабини ва кимга тааллуқли эканини келтирардилар. Бу ибн Аббосдан ривоят қилинган тафсирда кўринади. У Оллоҳ Таолонинг арабча


لَرَادُّكَ إِلَى مَعَادٍ
– „Сизни бир қайтадиган жойга қайтаргувчидир“,                                 [28:85]
лафзига الي مكة
- Маккага маъносини берган. Абу Ҳурайрадан қилинган ривоятда:


إِنَّكَ لاَ تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ
– „Аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз“,        [28:56]


ояти Расулуллоҳ с.а.в. амакилари Абу Толибни Исломга киришини қаттиқ илтимос қилаётганларида нозил бўлган», дейди. Саҳобалардан сўнг тобеинлар келди ва улар ҳам барча оятларни саҳобалар каби ривоят қилдилар. Улар орасида Қуръони Каримнинг айрим оятлар тафсирини ёки нозил бўлиш сабабини ижтиҳод йўли билан ёки эшитиб зикр этганлар бўлган. Тобеинлардан кейинги олимлар тафсирда кенг йўл тутиб, яҳудий ва насоролар хабарларини ҳам келтирдилар. Сўнг муфассирлар бирин-кетин келаверди ва ҳар бир асрда аввалгисидан кенгроқ тафсирлар битилди. Муфассирлар аҳкомлар истинбот қилиш учун оятлар билан шуғуллана бошладилар. Улар мажбурийлик ва ихтиёрийлик деб танилган ўз фикрий мазҳаблари бўйича тафсир қилар, тафсир жараёнида ташриъ, илми калом, балоғат, сарф, наҳв ва бошқа мавзулар бўйича ўз фикрларини оятлар орқали исботлашар эди. Саҳобалар асридан бошлаб то бугунги кунгача битилган тафсирлар кузатилса шу нарса аён бўладики, ҳар қандай асрда ёзилган тафсир ўша даврдаги илмий ҳаракатдан таъсирланган, унинг назарияси раъйи ва мазҳабини акс эттирган. Ўз асридаги ҳукмрон фикр ва аҳкомлардан таъсирланмаган тафсир камдан-кам топилади.

 

Аммо бу тафсирларнинг барчаси муфассирлар бошлаган дастлабки кундан, яъни саҳобалар асридан бошлаб китобларда битилмади. Балки турли асрларда бир ҳолдан бошқа ҳолга кўчди. Тафсир ўзининг илк даврида ҳадиснинг бир қисми ҳисобланган эди. Ҳадис ҳам барча исломий маърифатни ўз ичига оладиган кенг модда бўлган. Ҳадиснинг ровийси фиқҳий ҳукм мавжуд бўлган ҳадис билан бирга Қуръон оятини тафсир қиладиган ҳадисни ҳам келтирарди. Аббосийлар асрининг боши ва Умавийлар асрининг ниҳояларида, яъни ҳижратнинг иккинчи асрида муаллифлар бир мавзудаги бир-бирига ўхшаш ҳадисларни жамлашган ва уларни соҳаларга ажратишган. Натижада ҳадис ўз ичига олган тафсир ва фиқҳий маърифатлар бир-биридан ажралиб қолди. Тафсир, ҳадис, фиқҳ ва сийратдан иборат ягона илмдан алоҳида тафсир илми,

 

195-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260